

Айни пайтда томонлар шартномани узайтириш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Transfermarkt Фоденнинг нархини 80 млн еврога баҳоламоқда. Хавбек "Сити" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Умуман олганда, Фил Фоден АПЛда жами 218 та учрашув ўтказган. Унда хавбек 68 та гол уриб, 31 та голли узатмани амалга оширган.



