А Серия. Златансиз "Милан"дан навбатдаги ғалаба

"Милан" Италия чемпионатининг 15-турида "Беневенто" майдонига сафар уюштирди.

Бироз аввал якунига етган баҳсда Стефано Пиоли шогирдларининг ғалабаси қайд этилди (2:0). Эътиборли жиҳати, "Милан" учрашувнинг кўп қисмини 1 киши кам бўлиб ўтказди. Ушбу ғалабадан кейин очколарини сонини 37 тага етказиб олган "россонерилар" турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. 2-ўриндаги "Интер" билан орадаги фарқ - 1 очко.

Беневенто – Милан 0:2

3 январь, 22.00, "Чиро Вигорито"

Голлар:

0:1 – 15, пенальти Кессиэ, 0:2 – 49 Рафаэл Леау.

Беневенто – Монтипо, Туйя (Фулон, 62), Барба, Летициа (Импрота, 39), Глик, Скьяттарелла, Ионицэ, Инсинье (Сау, 82), Хетемай (Мончини, 46), Капрари (Ди Серио, 81), Лападула.

Милан – Доннарумма, Калабрия (Конти, 81), Диогу Далот, Романьоли, Кьер (Калулу, 81), Тонали, Чалханоглу, Ребич (Кастильехо, 71), Кессиэ, Браим Диас (Крунич, 36), Рафаэл Леау.

Огоҳлантиришлар:

Скьяттарелла (32), Чалханоглу (41), Диогу Далот (78), Рафаэл Леау (80).

Четлатиш:

Тонали (33).


Манба: championat.asia