Абдуқодир Ҳусанов Габон билан баҳсда майдонга туша олмайди. Сабаби маълум

Narzulla Saydullayev
27 мар 2026
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series мусобақаси доирасида Габон билан ўйнайди.

Абдуқодир Ҳусанов Габон билан баҳсда майдонга туша олмайди. Сабаби ҳимоячи терма жамоа сафидаги охирги ўйинда (Эрон билан, Al Ain Cup финалида) қизил карточка олган эди.

ФИФА регламентига кўра футболчи навбатдаги баҳсни ўтказиб юбориши шарт.

Фабио Каннаварога бугун бошқа ҳимоячиларни синаб кўриш учун яхши имконият.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia