Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти

Narzulla Saydullayev
15 jul 2019
Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги "Radisson Blu Hotel" меҳмонхонасида ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга янги президенти сайланди. ЎФА президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Абдусалом Азизов 80 нафар делегатлар томонидан бир овоздан сайланди. Шу тариқа Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти сифатига ишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФА раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Раматов 2018 йилнинг 25 январь куни мазкур лавозимга Умид Аҳмаджонов ўрнига сайланганди. Умид Аҳмаджонов эса ЎФАнинг Биринчи вице-президенти сифатида ЎФА бошқарувида 1,5 йил давомида ишлади. Жорий йилнинг 14 июнь куни эса ЎФАнинг Ижроқум йиғилишида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига эса ЎФАдаги бошқарув вице-президент этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтганди.

Эндиликда Абдусалом Азизов раҳбарлигидаги ЎФАда бошқарув тизими Биринчи вице-президенти этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтди.

Янги раҳбариятга мазкур ишда сайтимиз ҳамда футбол мухлислари номидан муваффақият ва омад тилаб қоламиз!




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Xurshid_1984
15 jul 2019
ишқилиб ҳаммаси яхшилик бн тугасин
Xurshid_1984
15 jul 2019
қалтис танлов
Hamdambek
15 jul 2019
Exxx bu ketishda JCH 2022 ham armon bo'ladiyov
jahongir
15 jul 2019
Bunisi chatoq ish bo'ldi.
Марфуша! Ғам-ғуссага не ҳожат.
15 jul 2019
Жаноб фақат футболни ўлдирманг! Шундоқ ҳам ўлдириб кетишди.