Аҳрол Иноятов "Машъал" клубидаги семинарда иштирок этади

Narzulla Saydullayev
26 июн 2015
Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни анишлаш бўйича Экспертлар Қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов "Машъал" клубида ташкил этилган семинарда иштирок этади.
"Яна 1 соатдан сўнг "Машъал" футбол акадeмиясида вилоят футбол мактаблари  мураббийлари иштирокида семинар бўлиб ўтади.  Семинарни Ўзбекистонда келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси бошлиғи Аҳрол Иноятов олиб боради.

Ушбу семинарда "Машъал" клуби академияси , биринчи лигаси, ёшлар таркиби мураббийлари ҳам иштирок этади.

Ушбу йиғилишда кўриладиган асосий масалалар сифатида ёш кичрайтириш,  келишилган ўйинларда иштирок этиш каби долзарб мавзулар кўрилади" , - дейилади клуб расмий твиттердаги саҳифасида.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia