Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?

Mirjalol Normatov
15 nov 2024
"Манчестер Юнайтед"дагилар Рубен Аморим яқин вақтлар ичида ишга киришишига ишонишмоқда.

Португалиялик мураббийнинг ишга киришиши қийин бўлмоқда. Бунга унинг иш визаси ҳали ҳам тасдиқланмагани сабаб қилиб кўрсатилган.

"ESPN" маълумотига кўра, "Юнайтед"дагилар 24 ноябрь куни "Ипсвич"га қарши ўйинда Аморимнинг жамоани бошқаришига ишонишмоқда. Клубдаги манбанинг маълумотларига қараганда, визани қабул қилиш жараёни яхши кетмоқда.

Аморимнинг расмий таништирув матбуот анжумани ўтказилмайди. Унинг клубдаги дебют анжумани илк ўйинидан олдин ўтказилади.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Қопқоқ: ESPN

Изоҳлар