"Андерлехт" "Севилья"дан Дилейнини ижарага олди

Omonjon To`xtamirzayev
23 авг 2023
"Андерлехт" мабуот хизмати "Севилья"дан Томас Дилейни ижарага олинганини эълон қилди.

Андалусия шаҳри жамоаси сафида футболчи 2021 йилда Дортмунднинг "Боруссия"дан келганидан буён ҳаракат қилмоқда. Жамоа сафида даниялик умумий ҳисобда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, январь ойидан буён футболчи "Хоффенхайм" сафида ижарада тўп тепаётганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rsca.be