

Унга кўра, маҳаллий мутахассис Ислом Аҳмедов вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланди. Бунгача у мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, Ислом Аҳмедов 1986 йилнинг 8 июль санасида таваллуд топган. Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи сифатида “УзДонгЖу”, “Динамо” (Самарқанд), “Сўғдиёна” ва албатта “Андижон” шарафини ҳимоя қилган.
Мураббий сифатида “Андижон” футбол академиясида кўп йиллар давомида самарали иш олиб борган.

Шунингдек, жамоа мураббийлар штабида Аҳмедовга Сергей Арсланов яқиндан ёрдам беради. У 1986 йилнинг 6 ноябр санасида таваллуд топган бўлиб, ўйинчилик фаолиятини “Машъал”, “Шўртан”, “УзДонгЖу” сингари клубларда ўтказган. Қолаверса, “Пахтакор”, “Кубан” (Россия) ва “Динамо” (Киев, Украина) академияларида таҳсил олган. Мураббий сифатида Қирғизистоннинг "Дордой” клубини бошқарган. Шунингдек, юртимизда “Сурхон”, “Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” жамоаларида фаолият олиб борган. Эндиликда эса “Андижон”да катта мураббий лавозимида ишлайди.
Бундан ташқари, дарвозабонлар мураббийи сифатида бунгача U-21 жамоасида меҳнат қилиб келаётган Бекзод Турғунов иш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" кеча Самвел Бабаян билан расман хайрлашган эди.


