АПЛнинг икки клуби "Милан" дарвозабонини сотиб олмоқчи

Alisher
30 mar 2025
"Милан" дарвозабони Майк Меньян Англия Премьер-лигаси клублари орасида талабгир бўлиб турибди.

Франциялик дарвозабонни Лондоннинг "Челси" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи.

29 ёшли дарвозабоннинг "россонерилар" билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt Меньянни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

"Милан" Италия А Сериясининг жорий мавсумини муваффақиятсиз ўтказмоқда. Ўтказилган 29 турдан сўнг жамоа 47 очко тўплади ва турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.


AlisherМақола муаллифи
Муқова: Todofichajes

Изоҳлар

Utkirjon
30 mar
Афсус Милан хеч узига келолмаяпти