Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансферлар ойнасида Родригес учун курашда етакчилик қилаётган клублардан бири ҳисобланади.
"Канонирлар" Ла Лиганинг сўнгги турларида 19 ёшли испаниялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб боришган. Қайд этилишича, футболчининг хизматларига "Ливерпуль" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирча клубларнинг ҳеч бири "Бетис" билан расмий музокара ўтказмаган. Родригес бу мавсум "Бетис"нинг асосий жамоаси сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Изоҳлар