

Норасмий манбаларга кўра, бу эътирофга "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик сазовор бўлади.
Унинг қўл остида жамоа ўтган ойда кетма-кет "Манчестер Сити" ва "Арсенал"ни мағлуб этди.
Жума оқшомида унинг энг яхши мураббий бўлгани маълум қилиниши кутилмоқда.
Овоз бериш жараёнида Андони Ираола ("Борнмут"), Лиэм Росеньор ("Челси") ва истеъфога чиқарилган Шон Дайч ("Ноттингем Форест") номзоди ҳам бор эди.




