

Олдинроқ, "тўпчилар" январдаги трансфер ойнасида "Челси" ҳимоячиси Давид Луис ва "Монако" ярим ҳимоячиси Тома Лемарни харид қилмоқчи эканлигини эълон қилинган эди.
"Аниқ бир нарса ҳақида гапирмоқчи эмасман, аммо бу хабарлар хато" - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ёзда Лемарни харид қилмоқчи эди. "Монако" уни 100 млн. еврога сотмоқчи бўлган, бироқ футболчи Лондон клубига ўтишни истамади.



