Лондонликлар испаниялик футболчига ҳафтасига 200 минг фунт маош таклиф қилишга тайёр. Бу эса уларни футболчи учун курашда фаворитга айлантиради. Уильямснинг вакиллари "Арсенал" боссларига аллақачон футболчига шартлар маъқул бўлгани ва агар у Лондон клубига ўтишга қарор қилса, бу таклифни қабул қилишини маълум қилган.
Нико Уильямс жорий мавсум "Атлетик" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали вингерни 70 млн еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар