22 ёшли футболчи бир шарт билан Лондон жамоасига ўтишга розилик берган. Агар «тўпчилар» 22 ёшли футболчининг ойлигини 2 ярим бараварга оширишга тайёр бўлса, Нико ёзда «Арсенал»га ўтишга рози. Айни вақтда футболчининг «Атлетик»даги ҳафталик маоши 100 минг фунтни ташкил қилади.
Нико Уильямс жорий мавсум 38 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 7 та голли узатма бор.
Изоҳлар