

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, лондонликлар яқин орада 25 ёшли футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи. Теонинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2016 йилда ўз ниҳоясига етади. Уолкотт "Арсенал" сафида 2006 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу мавсумда тезкор ҳужумчи ҳозирча олтита ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига бир бор гол уришга муваффақ бўлди.



