

Бирмингемликлар ярим ҳимоячиси Жек Грилиш баҳсни асосий дақиқалардан бошлаб, ўзига битта голли узатма ёзиб қўйди. Шунинг билан бирга Грилиш АПЛ антирекордини ҳам ўрнатди. Унга кўра, футболчи асосий таркибда баҳсни бошлаган кетма-кет 20-ўйинида жамоаси мағлубиятга учради.
Бу серия эса 2014/15 йилги мавсумдан «Саутгемптон»га (1:6) қарши учрашувдан бери давом этиб келмоқда.




