"Астон Вилла"га "Челси" ҳужумчиси керак

Aslanov Jasurbek
21 мар 2023
Ромелу Лукаку тез орада Англияга қайтади.
Айни дамда ижара асосида "Интер" шарафини ҳимоя қилаётган Ромелу Лукаку ёзда АПЛга қайтиши мумкин. Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган форвардга "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Италия гранди Лукаку билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлагани йўқ, чунки футболчининг жисмоний ҳолати клубни қониқтирмаяпти.

Ёзда ижараси тугайдиган Лукакуга "Астон Вилла" "оғиз солиш"га уриниб кўради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Todo Fichajes