

“Барселона” Каталония дербисида “Эспаньол”га умуман имконият қолдирмади. “Барселона” сафида Ферран Торрес дубль қайд этди, шунингдек Ламин Ямал ва Маркус Рэшфорд ўз ҳисобига биттадан тўп ёзиб қўйди. “Эспаньол” сафида эса Пол Лозано рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Барселона” айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 31 ўйиндан сўнг 79 очко билан етакчилик қилмоқда, иккинчи ўриндаги “Реал” ҳисобида 70 очко бор.



