

Каталония клуби қизиқишлари доирасига "Гранада" посбони Луиш Машимиану тушиб қолди.
"Кўк-анорранглилар" вакиллари португалияликнинг ўйинларини ҳали "Спортинг"да ҳаракат қилиб юрган пайтидаёқ кузатишган эди.
22 ёшли Машимиану "Гранада"га ўтган ёзда 4,5 млн евро ва 500 минг маблағ кўринишидаги бонуслар эвазига ўтди. Унинг шартномасида товон пули 25 млн евро этиб кўрсатилган.



