

“Барселона” Виллианни ўз сафига қўшиб олиш учун “Челси”га расмий таклиф билан чиққани айтилмоқда. Қайд этилишича, томонлар айни дамда музокара олиб бормоқда. Аввалроқ Виллианга “Ювентус”нинг даъвогарлиги таъкидланганди.
Жорий мавсум Виллиан “Челси” сафида 30 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



