"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи

Mirjalol Normatov
6 фев 2026
Войцех Шченсни ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин.

"Diario Sport" маълумотига кўра, кипер билан шартнома яна бир ярим мавсум давом этади. Лекин 2 миллион евро товон пули эвазига шартномани бекор қилиш банди ҳам бор. Польяк маош сифатида ушбу пулни қабул қилиб олиши керак бўлади.

Клуб раҳбарияти дарвоза чизиғида ислоҳотлар амалга ошириб, рақобатни кучайтирмоқчи. Агарда ушбу мавсумда ишлар яхши кетса, ёзда Шченсни билан шартнома бекор қилинади.

35 ёшли дарвозабон ушбу мавсумда ЛаЛиганинг 6 ўйинида иштирок этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport