"Бавария" Коутиньо учун қанча тўлаши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
18 авг 2019
"Бавария" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо учун "Барселона"га бир йиллик ижара учун 8,5 миллион евро тўлайди.

"Bild" хабарига кўра, бир йилдан кейин Германия жамоаси футболчини 120 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Олдинроқ "Бавария" бразилияликнинг бир йиллик ижараси учун 20 миллион евро тўлаши борасида маълумотлар берилганди. Бироқ бу ҳақиқатга яқин эмас.

Коутиньо ўтган мавсумда "Барселона" таркибида 54 ўйинда қатнашиб, 11 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild