"Бавария" "Лейпциг" футболчиси билан келишиб олмаган

Mirjalol Normatov
28 июл 2019
"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернернинг агенти Карл-Хайнц Ферстер мижози "Бавария"га ўтиши борасидаги маълумотларни инкор этди.

"Йўқ. Бу маълумотлар ҳақиқатга яқин эмас. Бу миш-мишларни эшитганимда ажаблангандим", - деди агент.

Вернернинг жамоа билан шартномаси кейинги йили якунланади. Унинг хизматларига "Ливерпуль" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Олдинроқ "Лейпциг" спорт директори ҳужумчи жамоа билан шартномани узайтиришни истамаётганини айтганди.

Вернер ўтган мавсумда жамоаси таркибида 37 ўйинда қатнашиб, 19 гол киритганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild