"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
14 ноя 2025
Мануэль Нойер яна бир мавсум "Бавария"да ўйнаши мумкин.

"Bild" маълумотига кўра, клуб 39 ёшли посбонга яна бир мавсумлик шартнома таклиф қилмоқда.

Дарвозабон эса ўз ҳолатига қараб, ўз қарорини маълум қилмоқчи. У энг камида янги йил байрамигача кутишни, бир қанча муддатни жароҳатсиз ўтказишни истамоқда.

"Бавария"дагилар посбон 2026 йил ёзида фаолиятини якунлашига ишонмаяпти, шу билан биргаликда унга шартномани узайтириш бобида ҳеч қандай босим уюштиришни истамаяпти.

Нойер "Бавария" таркибида Бундеслиганинг 532 ўйинида қатнашиб, 448 марта гол ўтказиб юборган, 243 ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild