Бахтиёр Ашурматов: "Даврон Файзиев учун эшикларимиз очиқ"

Narzulla Saydullayev
25 apr 2021
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Очиғи биз 3 та уй учрашувида ғалаба қозонмаганимиз учун мухлислар олдида ҳам хижолатда эдик. Жамоа футболчиларида ҳам босим бор эди, шу сабаб бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Йигитлар охиригача курашишди, зарур ғалабани қўлга киритдик. Лекин "Машъал" биринчи бўлимда идеал ўйин кўрсатди, тўп назорати ва қарши ҳужумларда биздан устунлик қилишди. Натижада ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлга олдик, захирадан қўшилган футболчилар ҳам яхши ўйин намойиш этишди.

- Даврон Файзиев "Бухоро"дан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. У Қўқонга қайтиши мумкинми?


- Мумкин, Даврон Файзиев ўтган мавсумда ҳам жамоамизда ишлаган. У яхши инсон, яхши мутахассис. Даврон Орифович жамоамиздан кетганида биз ҳафа бўлганмиз. У киши учун эшигимиз ҳамиша очиқ, жамоамизга қўшилса бундан фақат хурсанд бўламиз.

- Сизга соғлик тилаймиз. Суҳроб Бердиев сафга қайтса, Анвар Ҳожимирзаевнинг мослашиш жараёни муваффақиятли ўтиб ўйини янада кучайса, жамоангиз янада кўпроқ голлар уришига ишонасизми?


- Соғлик тилаганиз учун раҳмат. Сўнги вақтларда соғлигимда озроқ муаммолар бор эди. Тўғрисини айтганда мени соғлигимдан кўра жамоамизнинг натижалари хавотирга солиб турганди. Бугунги натижадан хурсандман. Тўғри ҳозир олдимиздаги вазифани бажарганимиз йўқ. Лекин босимни енгиб ўтиб мухлисларимизни хурсанд қилдик деган умиддаман. Захирадан қўшилган Абдуҳамидов ва Бамбалар ўйинни кучайтиришди. Улар асосий таркибда тушишга озгина тайёр эмасдилар. Якуба Бамбанинг соғлигидаги озроқ муаммо бор эди, шу сабаб уни захирадан туширдик. Хамидулло ҳам 4-5 ой давомида майдонга тушмади, секин-аста ўз формасини тиклаяпти. Суҳроб Бердиев соғайиб кетиб сафга ўйинимиз янада кучаяди. Шунингдек Бобур Акбаровда ҳам жароҳат бор эди.


Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Сардор Бек
26 apr 2021
Ўрниларингни алмашинглар
Mirjalol Hasanov
25 apr 2021
Baxtiyor aka Davron fayzievdi chaqirin yordamchiliga otkan yldegi qoqoni korilu raqobat bardosh klup boganidi
S.U.G.
25 apr 2021
Албатта эшиклар очиқ яхши инсон ва мутахасис Даврон ака Қўқонга қайтинг биз Ўзбек футбол ватани шахримизни Б. Ашурматов билан биргаликда чемпион қилишларинни истаб қоламиз биламиз Б. Ашурматов хам энг яхши мураббийларимиздан биз ишонамиз Б. Ашурматовга лекин келсангиз бирга ишласаларинг албатта чемпион қилиш қулларингдан келади Қўқонни нонини еган инсон Қўқон учун ишлаган инсонлар хамиша хаётда яхши инсон бўлиб хаёт кечиради Қўқон халқи хеч қачон унутмайди ва хамиша дуо қилади.
SUPERLIGA20
25 apr 2021
Икки дуст
Qobiljon Mamurov
25 apr 2021
Бахтиержон сизга Яратган эгамдан соглик тилайман сиздан илтимос сизни хурмат килган холда енингизга Даврон Файзиевни чакиринг ишонаманки икковиларинг командамизга биз мухлислар орзу килиб кутаетган ОФКЧемпионлар лигасига олиб чикасизлар бунга ишонамиз Хурматли Толипов жаноблари Файзиевни кайтаринг бундан жамоамиз ютади ва биз мухлислар стадионни тулдириб жамоани куллаб куватлаймиз Иншаоллох бугунги галаба учун йигитларга Рахмат Хамидуллога Респект галабалар бардавом булсин
Мелиев Жамшид
25 apr 2021
Энди бизни тухта олмайсизлар Абдулҳамид кайтди....олга кукон.....