Бензема ЛаЛигада март ойининг энг яхши футболчиси бўлди

Mirjalol Normatov
3 апр 2021
"Реал" форварди Карим Бензема ЛаЛигада ўтган март ойининг энг яхши футболчиси бўлди.

33 ёшли форвард ўтган ойда ЛаЛиганинг 3 ўйинида 5 гол урди. "Атлетико" дарвозасини бир марта ишғол қилган Карим "Эльче" ва "Сельта" постига икки мартадан йўл топди.

Бензема ушбу баҳс учун курашда Лионель Месси ("Барселона"), Ян Облак ("Атлетико"), Юссеф Эн-Несири ("Севилья"), Даниэль Васс ("Валенсия"), Борха Иглесиас ("Бетис") ва Жерар Морено ("Вильярреал") каби футболчиларни ортда қолдирди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/LaLiga