Эшитдик-да! Беҳруз Каримовнинг оёқ суяги синди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2026
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Беҳруз Каримов кўп ўтмай жароҳат туфайли майдонни тарк этди.

Championat.asia сайтининг хабарига кўра, Каримовнинг оёқ суяги синган ва у тахминан 1 ой муддатга сафдан чиққан.

Сайтимиз ўқувчилари номидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисига тезроқ тузалиб сафга қайтишини тилаймиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia