Бир ўйин тарихи. ОФК кубоги-2009. Юрий Цойнинг қаҳрамонлиги, "Нефтчи"нинг пенальтилар сериясидаги ғалабаси

Narzulla Saydullayev
8 apr 2020
2009 йилги ОФК Кубоги мусобақасида Юрий Саркисян бошчилигидаги Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Ўзбекистон олий лигасида учинчи ўрин соҳиби сифатида иштирок этган.

Жамоамиз "А" гуруҳида "Бусайтин" (Баҳрайн), "Ал Аҳад" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клублари билан кураш олиб боради.

Фарғоналиклар 6та ўйиндан 11 очко тўплаб "Бусайтин" (12 очко) билан бирга кейинги босқичга чиқишади.

Нимчорак финал баҳслари ўша пайтда битта ўйиндан иборат бўларди. "Нефтчи" гуруҳда иккинчи бўлгани учун "E" гуруҳида биринчи ўринни олган Суриянинг "Ал Мажид" клуби меҳмони бўлди.

26 май оқшомида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча таймларида жамоалар гол ура олишмайди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак бўлди.

Футбол лотореясида "Нефтчи" посбони Юрий Цой рақибнинг икки зарбасини қайтаришга муваффақ бўлиб қаҳрамонга айланган эди. Фарғоналиклар пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишган.

Кейинги босқичда Гонконгнинг "Саут Чайна" клубига қарши уй-сафар учрашувлари ўтказилган. Фарғонада кечган баҳсда Саркисян жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб баҳсида "Саут Чайна" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади ва сафардаги гол қоидасига кўра ярим финалга йўл олади.



ОФК Кубоги-2009. 1/8 финал
"Ал Мажид" (Сурия) - "Нефтчи" (Ўзбекистон) 0:0 (пенальтилар серияси 1:3)
26.05.2009. Дамашқ. "Аббосиён" стадиони. 6000 томошабин.

“Нефтчи”:
16. Юрий Цой, 2. Акмал Холиқов, 18. Ислом Тўхтахўжаев, 13. Муҳсин Низомиддинов, 24. Асқаржон Муҳитдинов, 27. Сардор Мирзаев (17. Умиджон Боқиев, 87), 23. Санжар Асқаралиев, 7. Мансуржон Саидов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 22. Иқбол Акрамов, 26. Алишер Ҳолиқов (19. Шерзод Ҳакимов, 87).
Заҳира: 1. Ҳислат Чилматов, 5. Насим Шоимов, 8. Шукур Жумабоев, 10. Анвар Бердиев, 15. Темур Мукменов.

Пенальтилар сериясида "Нефтчи" сафида зарба берганлар:

1.Умиджон Боқиев - гол
2.Ислом Тўхтахўжаев - дарвозабон қайтарган
3.Акмал Холиқов - гол
4.Муҳсин Низомиддинов - гол




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Марғилон Атласчи
8 apr 2020
Саутчайна келганда стадионда кўрганмиз ўйинни
Марғилон Атласчи
8 apr 2020
Яна қайсидир ўйинда Ироқ командаси келган Фарғонага хисоб 1-1бўлганди ўшанда Нефтчига 1та гол етмай қолган кейинги босқичга чиқишига... Хатто ўша ўйинни охирги секундларидаям Нефтчида зўр шанс бўлган гол уришга хатто стадион четидаги мелисаларди энг коттасиям хаяжондан сакраворган ким эслайди
Xaqiqat rost gapiradi
8 apr 2020
Neftchini gullagan davrini oxirgi yillari shu bolgan
EURONEFTCHI
8 apr 2020
Хоразм,Трактор, Дустлик, Гулистон, Атласчи, Цементчи, Нефтчи.........?
atm chenpion
8 apr 2020
Qanday kuchlik kulub edi Neftchi Shuxrad Ganiyvdan avval. Essz