

“Ҳали ҳам ўзимни чимчилаб кўряпман (бу туш эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун). Баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ғалаба қозонсак, бу мавсумдаги энг катта натижамиз бўлишини айтдим ва буни уддаладик.
4:1 ҳисоби даражасида ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо ғалабага тўла ҳақли эдик.
Эриксен? Унинг майдонда ва унинг ташқарисида ўзини тутиши хурматга лойиқ. У Дания ТЖда гол урганидан кейин, унга “Брентфорд”да ҳам буни уддалашига умид қилаётганимни айтдим ва у сўзимни ерда қолдирмади.
Мавсум якунига келсак, уни имкон қадар яхшироқ якунлашга ҳаракат қиламиз. 24 соат давомида ғалабадан сармаст бўламиз ва яна олдинга интиламиз”, дейди Франк.



