Буффон бир кўрсаткични қайд этган дунёдаги ягона инсон

Aslanov Jasurbek
14 май 2018
А Сериянинг 37-турида "Ювентус" "Рома" билан дуранг (0:0) қайд этди.

Бу натижа туфайли "кекса синьора" муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Миллий чемпионатдаги ғалаба туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон учун тўққизинчиси бўлди.

Дарвозабон Италия чемпионатида бу муваффақиятга эришган илк футболчига айланди. Чемпионлик совринлари бўйича Буффон Виржинио Розетта, Жованни Феррари ва Жузеппе Фуринолардан (8та) ўзиб кетди.

Буффон "Ювентус" сафида 656та ўйин ўтказиб, 301 марта дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com