Бундеслига. "Бавария" рақибларидан "ноёб" рекорд

Sherzod Nurmatov
30 май 2020
Бундеслиганинг ушбу рекорди такроран рўй берди.

Бугун Бундеслиганинг 29-турида "Бавария" ўз майдонида "Фортуна"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ютди (5:0).

Дюссельдорф клуби ҳимоячиси Матиас Йоргенсен ўйиннинг 15-дақиқасида ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Шундай қилиб, "Бавария"нинг рақиблари Мюнхен клубига қарши ўйинлар тарихидаги 69-автоголни уришди. Бу орқали "Бавария" Бундеслига рекордини такрорлади.

Аввалроқ, Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си рақиблари ўз дарвозаларига жами 69 марта тўп киритиб қўйган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Gracenote