Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида “Штутгарт”ни тор-мор қилди

Германия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Боруссия Д” — “Штутгарт” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

 Баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

38-дақиқада Кристиан Пулишич дортмундликларни олдинги олиб чиққан бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб Миши Батшуайи жамоасининг иккинчи голини урди.

59-дақиқада Максимилиан Филипп ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

“Боруссия Д” – “Штутгарт” 3:0

Голлар: 1:0 – 38 Пулишич, 2:0 – 48 Батшуайи, 3:0 – 59 Филипп.

“Боруссия Д”: 
Бюрки, Папастатопулос, Шмелцер (Толян, 64), Пишчек, Топрак, Дауд, Шахин, Ройс (Серхио Гомес, 87), Пулишич, Филипп (Санчо, 80), Батшуайи.

“Штутгарт”: Цилер, Бадштубер, Павар, Инсуа, Аого (Озжан, 68), Гентнер, Аскасибар (Мангаля, 88), Томми (Ларсен, 57), Бек, Гинчек, Гомес.

Огоҳлантиришлар: Бек (30), Шмелцер (42), Аого (56), Гомес (58), Аскасибар (70).


Манба: Championat.asia