"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Фатеҳ” мағлубиятга учради

Осиё Чемпионлар лигасидаги рақибимиз – Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” клуби чемпионатнинг навбатдаги турида ютқазиб қўйди.
18-тур доирасида “Ал-Орубаҳ” меҳмони бўлган ал-аҳсаликлар 2:1 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди. Гарчи “Ал-Фатеҳ” учрашувнинг 15-дақиқасида Саломо Фуакупутунинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, Ал-Жавни (63) ва Ал-Аназининг (83) биттадан голи “Ал-Орубаҳ”га уч очко келтирди.

Ушбу тур якунига кўра “Ал-Фатеҳ” 21 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг еттинчи поғонасини эгаллаб турибди.

Манба: fcbunyodkor.com