"Бухоро" Туркияда Ўзбекистон МТЖнинг рақиби КХДР билан ўйнайди

Tolibjon Qosimov
29 jan 2025
Кеча Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Анталияга учиб кетиши ҳақида хабар берилган эди.

"Бухоро" Туркияда йиғин ўтказади 

Жамоа февраль ойи давомида қатор халқаро ўртоқлик ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Қизиғи, рақиблар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаши йўлидаги рақибларидан бири КХДР ҳам бор. Олдинроқ, шимолликлар бошқа бир ўзбек клуби "Сурхон" билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишган эди.

"Бухоро"нинг Туркия йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйинлари:

1. "Бухоро" – "Балкани" (Косово)

01.02.2025, 17:00

2. "Бухоро" – "Самгурали" (Грузия)

05.02.2025, 17:00

3. "Бухоро" – "Ленинградец" (Россия)

08.02.2025, 17:00

4. "Бухоро" – КХДР

12.02.2025, 17:00

5. "Бухоро" – "Ордабаси" (Қозоғистон)


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: t.me/FKBUXORO04

Изоҳлар

ANCHESTOR
29 jan
Бухоро жамоасидан галаба кутиб коламиз , мана корейсларни уриб берса булди , терма жамоа билан уйнашни узи буладими...Бакоев шогирдларига омад тилаб коламиз. Суперлига уйинларига кайганидан кейин жамоа жиддий хозирлик курмокда. Таркиб гарчанд уша - уша деганлар янглишади, таркибдп махаллий ёшлар билан бир каторда, хорижий мамлакатлардан тажрибали футболчилар хам йигилишган. Бухоро жамоаси Суперлигада совринли уринлар учун курпшади деган умиддаман, факат олга амир сарбозлари, Аристократлар номи билан машхур жамоам...
Uzbekistan chempion
29 jan
Juda yaxshi raqiblar tanlangan olg'a Buxoro sovrinli o'rinlardan birini ol superligada
Uzbekistan chempion
29 jan
Juda yaxshi raqiblar tanlangan olg'a Buxoro sovrinli o'rinlardan birini ol superligada
Futbol Uchun
29 jan
Сурхон билан Ш.Корея хисоб нима бўлди ҳеч қаерда ёзилмади.
Тож
29 jan
Ютганида, ёки дуранг бўлганида айтишарди.