"Челси" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
7 июл 2023
"Челси" "Арсенал"нинг 22 ёшли америкалик футболчиси Фоларин Балогунга қизиқмоқда.

"Аристократлар" бу бўйича футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлашган. 

Балогун ўтган мавсумни ижара асосида "Реймс"да ўтказганди. У Лига 1да жамоаси сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Франция чемпионати тўпурарлар пойгасида тўртинчи ўринни эгаллаган. 

Балогун Габриэль Жезус бор "Арсенал"да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмаяпти. Лекин яна ижарага ҳам кетмоқчи эмас. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN