"Челси" ҳимоячиси учун йил тугади

Omonjon To`xtamirzayev
2 дек 2024
"Челси" ҳимоячиси Уэсли Фофана АПЛ 13-тури доирасида "Астон Вилла"га қарши ўйинда жароҳат олди.

"Аристократлар" устози Энцо Мареска мазкур маълумотни тасдиқлади.

"Бу нохуш янгилик. Унда мушаклари билан боғлиқ жароҳат юз берган. Чамаси, бу тиззаости бўғимининг жароҳати ва уни даволаш учун уч, тўрт ва беш ҳафтагача вақт талаб этилади. Бу биз учун катта йўқотиш".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Бен Жейкобс "Твиттери"