"Челси" Кунде бўйича "Севилья" билан музокараларни тўхтатди

Alisher
30 авг 2021
"Челси" "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансфер борасида музокараларни тўхтатди.

Лондон клуби 22 ёшли французни харид қилмоқчи эди, аммо "Севилья" ўз сўровларини кўтарди ва бу англияликларни қониқтирмади.

"Челси" таклифни кўтармоқчи эмас, Кунденинг ёзги трансфер ойнасида ўтиш эҳтимоли кам.

Кунде ўтган мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic