Daily Mail: Дэвид Мойес Озилни сотиб олиш фикридан қайтган экан

Tolibjon Qosimov
12 окт 2013
"Манчестер Юнайтед" устози Дэвид Мойес трансфер ойнасининг сўнгги кунида Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Озилани сотиб олиш фикридан қайтган экан, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Манбанинг хабарига кўра "МЮ"да Озил "Арсенал"да тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун имкон бўлган. Озилнинг ўзи ҳам кўпроқ "МЮ"га ўтишни истаганди.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" устози Дэвид Мойес бундай футболчи клубга керак эмас деб ҳисоблаган. "Юнайтед" "Атлетик" вакили Андер Эррера учун 36 миллион фунт беришга рози бўлмаган, сўнгра "Реал"дан Фабиу Коэнтрау ва Сами Хедирани сўрашган, аммо бу трансферлар ҳам амалга ошмаган. Якунда "МЮ" "Эвертон"дан Маруан Феллайнини сотиб олди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru