

"Биз ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар яратдик. Яхши рақиб билан кескин ўйин бўлиб ўтди ва биз кўпроғига лойиқ эдик деб ўйлайман. Иккита ёки учта ҳақиқатдан ҳам хавфли вазият бўлди, аммо дарвозабон "Челси"ни қутқарди. Энди кейинги ўйинни сабрсизлик билан кутамиз.
Ҳар бир ўйинда, айниқса уйдаги баҳсда ўз дарвозангиз даҳлсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим. Ҳимоя "Челси"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилди, аммо биз ҳали яхшиланишимиз керак", - дейди де Хеа.
"Челси" 6 ўйиндан сўнг 9 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда, "Манчестер Юнайтед" (7) эса 15-ўринда.



