Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"

Aslanov Jasurbek
23 nov 2024
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг мезбонлар устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Бу битта гол ҳал қиладиган баҳслардан эди. Иккала жамоа Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашди. "Бунёдкор" гол урди ва ғалаба қозонди.

- "Олимпик" биринчи бўлимда "Бунёдкор"га қараганда яхшироқ ҳаракат қилди, аммо иккинчи таймда захирадан майдонга тушганлар ўзини кўрсата олишмади, "Бунёдкор"да эса аксинча. Жамоани захираси жуда кучсиз. Жон сақлаб қолиш учун мотивация топиш қанчалик қийин бўляпти?

- Ростдан ҳам ҳар ўйин мотивация топишга қийналяпмиз. Бугун икки асосий футболчимиз бетоблиги туфайли майдонга тушмади ва бу бизга таъсир қилди. Захирадан баҳсга қўшилганлар сафида Ойбек Ўрмонжонов бироз суст ҳаракат қилди, аммо у ҳали ёш, қолганлар ёмон ҳаракат қилишмади. Демак, "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ.

- "Олимпик" сўнгги турда "Сурхон" билан ўйнайди. Жамоада лигада жон сақлаб қолиш учун имконият бор. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун ютганимизда ҳаммаси ҳал бўларди, буёғига барчаси ўзимизга боғлиқ эмас. Албатта, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.




Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Dilmurod Umarov
24 nov 2024
Kelasi o'yinlarda omad