Дэнни Уэлбек Англия Кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин
Aziz Tukhtamuradov
23 май 2015
"Арсенал" футболчиси Дэнни Уэлбек "Астон Вилла"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Кубоги финали ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
24 ёшли футболчи сўнгги маротаба АПЛнинг 34-турида "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушганди. Айни пайтда у умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Лекин, "Астон Вилла"га қарши бўлиб ўтадиган финал ўйинигача формасини тиклаб олиш-олмаслиги номаълум.