Ана холос! Иккинчи бўлимнинг дастлабки 2 дақиқаси "Дижон"га ПСЖ устидан ғалаба қозониш учун кифоя қилди

Мазкур баҳс Франция чемпионати жорий мавсумининг 12-турини бошлаб берди.

ПСЖ учрашувнинг биринчи бўлимини Килиан Мбаппенинг ягона голи эвазига минимал ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Аммо танаффусдан кейинги 2 дақиқа "Дижон" футболчиларига ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун кифоя қилди. Кейиги дақиқаларда ҳисобни ўзгартира олмаган Париж клуби футболчилари шубҳали тарзда мағлубиятга учрадилар. 


Манба: championat.asia