Дилявер Ваниев: "Аламли натижа..."

Narzulla Saydullayev
14 mar 2020
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.




"Бугун ўз майдонимизда дуранг ўйнадик, жуда ҳам аламли натижа. "Қизилқум" жамоаси бироз хайрон қолдирди. Қайси маънода? Улар уч марказий ҳимоячи билан ўйнашди ва асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Уларнинг стандартдан урган голи бизнинг режани чалкаштириб юборди.

Биз ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Ҳисоб 1:1, нима ҳам қила олардик.

Иккинчи таймда кўпроқ ҳужум қилдик, тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда.

Дидар Дурдиев нега захирадан майдонга тушмоқда? Сабаби Мўмин Мелиев ёмон ўйнамаяпти, шу боис туркманистонлик футболчини захирадан майдонга тушираяпмиз.

Элла Кен ёмон ўйнамади, ҳаракат қилди, аммо ўзи алмаштиришларини сўради", - дейди Дилявер Ваниев.



Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Uz_chemp
14 mar 2020
Chimch
Voha futboli
15 mar 2020
Ваниев яхши жамо тузган омад йетишмади бугун озрок Яхши уйин кийинги уйинга омад тилаймиз Олгаа Машал !
Граф Монтo Kpиcтo
14 mar 2020
Туман командаси Маьшал Вилоят бош жамоси билан уйнаш яхши натижа. Бугунги кун Узбекнинг энг энг зур уйинчиси бу бу ШОМУРОДОВ булади у Россияни заб этди энди навбат ЕВРОПА. Шукуров Арабларда у хам зур Маьшалга омад.