

“Бунёдкор” футбол академияси майдонида ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Илёс Зейтуллаев мураббийлигидаги “қалдирғочлар”дан устун келди.
Назорат ўйини
“Бунёдкор” – “Динамо” 0:3
Голлар: Жалолиддин Жумабоев 50’, Азиз Амонов 67’, 80’
Маълумот учун, “Бунёдкор” 2 апрель куни Суперлига 5-турида “Локомотив” билан рўбарў келади. “Динамо” эса 3 апрель куни “Хоразм” меҳмони бўлади.



