

Жамоалар танаффусга дуранг ҳисоб билан чиқишди – 0:0.
Иккинчи бўлимда эса Вадим Абрамов бошқа таркибни синаб кўрди ва 50-дақиқада кўрикда бўлган болгариялик 24 ёшли вингер Георгий Бабалиевнинг узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни очди — 1:0.
57-дақиқада Бабалиевнинг ўзи кучли зарбаси билан чиройли голга муаллифлик қилди – 2:0.
84-дақиқага келиб, урганчликлар Данила Ежовнинг голи билан ҳисобни қисқартирди – 2:1.
90-дақиқада эса Бабалиев бошлаган ҳужумдан кейин Мираҳмадовнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбаси тўсинга тегди, қайтган тўпни Халилов дарвозага йўллади – 3:1.
Назорат учрашуви. 12 январь
"Динамо" – "Хоразм" 3:1
Одил Жуниор сунъий майдони
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 50, Георгий Бабалиев 56, Хислат Халилов 90 – Данила Ежов 84.
"Динамо": Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Санжар Қодирқулов, Драмане Салоу, Нурулло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.
2-бўлимдаги таркиб: Эдем Неманов, Артём Колобов, Жалолиддин Жумабоев (Санжар Қодирқулов, 76), Мақсудхўжа Аълохўжаев, Георгий Бабалиев, Фозил Зокиров, Ойбек Ҳамроқулов, Хислат Халилов, Фирдавс Абдураҳмонов (Абдулаҳад Ҳошимов, 70), Беҳрузбек Облоқулов, Миржаҳон Мираҳмадов.



