

"10 миллион евролик дастлабки таклифдан сўнг "Манчестер Сити" катта фарқни ташкил этадиган сумма – тахминан 25 миллион евро сўради, аммо клублар бир тўхтамга келишга ҳаракат қилмоқда", – деб ёзмоқда Фабрицио Романо.
Журналистнинг фикрича, Эдерсон "Галатасарой"га ўтишга қизиқмоқда.
Бразилиялик дарвозабон 2017 йилдан буён "шаҳарликлар"да ўйнаб келаётганди. Бунгача у Португалияда "Рибейра", "Риу Аве" ва "Бенфика" рангларини ҳимоя қилган.
У 2017 йилдан буён Бразилия терма жамоасида ҳам ўйнаб келмоқда. Эдерсон "Манчестер Сити" билан кўплаб чемпионликларни қўлга киритган ва 2019 йилда Бразилия терма жамоаси билан Америка Кубогида ғолиб чиққан.



