

"Мен шартномани узайтиришни хоҳлардим. Доим "Арсенал"га содиқ қоламан. Агар раҳбарият менга шартнома таклиф қилса, жоним билан унга имзо чекардим", - дейди 28 ёшли ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Эль-Ненни Лондон клубига 2016 йилнинг қишида "Базель"дан ўтган. Унинг англияликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушди.



