Эмери - "Ньюкасл" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар

Alisher
2 ноя 2021
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери "Ньюкасл" бошқаруви учун асосий даъвогардир.

Англия клуби "Вильярреал"га мураббий учун 6 миллион евро тўлашга тайёр.

"Ньюкасл" шунингдек "Борнмут" собиқ бош мураббийи Эдди Хаунинг вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Саудия Арабистони раҳбарияти давлат инвестиция Фонди "Ньюкасл"ни 300 миллион фунтга харид қилиш бўйича келишувга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic