Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди

Mirjalol Normatov
14 мар 2026
Собиқ футболчи Жейми Каррагернинг фикрига кўра, Унаи Эмери қўл остида "Манчестер Юнайтед" қайта туғилиши мумкин.

"Унаи Эмери "Олд Траффорд"га келиши керак. Сўнгги кунларда унинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига номзод бўлаётгани айтилмоқда.

Унинг энг асосий номзодлар қаторида бўлмаслигига шубҳам бор. Бу "Астон Вилла" учун ҳам яхши хабар бўлиши керак. Лекин улар учун ўз тарихидаги энг яхши мураббийнинг кетиши бир томондан алам қилади.

Эмерига жиддий қарамайдиганлар замонавий футболда кўп нарсаларни тушунмайди. Исталган жиҳатда у "Манчестер Юнайтед"ни қайта яратилиши учун мос келиши мумкин. Мен учун у Пеп Гвардиоладан кейинги энг яхши мураббий ҳисобланади", - деди Каррагер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph