Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"

Mirjalol Normatov
29 июн 2025
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида "Бенфика"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Хурсандман, биз муҳим турнирнинг чорак финалига йўлланма олдик. 85 дақиқа мобайнида биз рақиб ғалаба қозониши учун имконият бермадик. Жамоам жуда яхши кўринди.

Бу жамоамнинг сўнгги икки ҳафта, балки, сўнгги ойдаги энг яхши ўйини бўлди. Бироқ икки соатлик танаффусдан кейин барчаси ўзгариб кетди, темп бузилди. Биз бунгача бўлгандек ўйнашга ҳаракат қилдик, бироқ бунинг иложи бўлмади.

85 дақиқа мобайнида рақибга имконият бермаётгандик, қолган дақиқаларда эса рақиблар вазият яратишди, бу тасодиф эмас. Улар гол уришди, чунки уларга бу керак эди. Кийим алмаштириш хонасига кириб кетаётганда биз ғалаба қозонаётгандик, майдонга қайтганимиздан кейин барчаси бошқача бўлди. Осон эмас", - деди Мареска.

"Челси" 1/4 финалда "Палмейрас"га қарши ўйнайди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com